Сурхондарё вилояти 3-сектор раҳбарининг ишчи гуруҳи Бандихон туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида ўз фаолиятини бошлади.
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари А.С.Исмоиловнинг ишчи гуруҳи Бандихон туманидаги 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг ечимини кутаётган муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни ижобий ҳал этиш мақсадига қаратилган фаолиятини олиб боришмоқда.
Топшириққа асосан, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўринбосари М.М.Болтаев ишчи гуруҳга бошчилик қилиб гуруҳ вакиллари билан Бандихон туман 3-сектори ҳудудидаги маҳаллаларда уйма-уй юриб, ҳар-бир хонадоннинг шароити билан танишиб, аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиб уларни тезкор ва самарали ҳал қилиш чораларини кўрмоқда.
Асосий эътибор маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳит ҳамда ижтимоий соҳага оид масалаларни жойга чиққан ҳолда ўрганиб, уларга ижобий ечим топишига қаратилмоқда.
Муддат талаб этиладиган масалалар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Ишчи гуруҳ ўз фаолияти давомида, аҳолининг кайфиятига таъсир этувчи омилларга эътибор қаратилиб, аниқланаётган муммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилот ва идора мутасаддилари жалб қилинмоқда.