Сурхондарё вилояти 3-сектор раҳбари томонидан Музработ туманида шоличиликни ривожлантириш борасидаги ишлар аҳволи ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралда қабул қилинган “Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 август кунидаги “Сурхондарё вилоятида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига асосан Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани чегара олди ҳудудларида шолининг элита ва авлодли уруғчилигини етиштириш, шоли етиштирувчи фермер хўжаликлари базасида элита уруғчилик хўжаликлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган.
Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари А.Исмоилов Музработ туманидаги “SCT Cluster Sholi” МЧЖда ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш, аниқланган муаммо ва камчилликларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида, вилоят ҳокимининг масъул ўринбосари, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, туман ҳокими, туман ИИБ бошлиғи, қишлоқ хўжалиги соҳасига масъул вилоят бошқарма, корхона ва ташкилотлар, кластер ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида ўрганиш ишларини олиб борди.
Бунда асосий эътибор шоли етиштириш учун ажратилган майдонларга ишлов беришнинг инновацион технологияларини жорий қилиниши, элита уруғчилик хўжаликлари фаолиятини йўлга қўйилиши, ирригация ва мелиорация обеъктлари, ариқ ва каналларнинг сув етказиб бериш лойиҳалари, суғориш иншоотларининг аҳволи ўрганилиб аниқланган камчилликларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилот ва идора масъулларига топшириқлар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати