30 Январ 2023 йил 317

Сурхондарё вилоят прокуратурасида терговчи ва суриштирувчилар учун ўқув семинар ташкил этилди

Куни кеча Сурхондарё вилоят прокуратурасида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, унинг қуйи бўлинмалари терговчи ва суриштирувчилари ҳамда прокуратуранинг масъул ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда халқаро шартномаларида назарда тутилган тартибда хорижий давлатнинг ваколатли органига хорижий давлат ҳудудида бўлган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукмни ижро этиш учун ушлаб бериш тўғрисида сўров юбориш тартиби, “Экспертиза тайинлаш ва ўтказиш амалиётини ўрганиш” юзасидан ўқув семинари ўтказилди.

Ташкил этилган ўқув семинарда маърузачилар томонидан семинар иштирокчиларига керакли маълумотлар асосида маърузалар ўқилди.

Шунингдек, экспертиза соҳаси вакиллари ҳисобланган судга-оид тиббий, судга-оид криминалистик, суд-автотехника ва суд-хатшунослик экспертларининг амалий маърузалари ҳам тингланди.

Ўқув семинар сўнгида семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан назарий ва амалий жавоблар берилди.

Text to speech