10 Январ 2023 йил
343
Сурхондарё вилоят ИИБ ДПМ Тиббиёт бўлими шифокорлари томонидан совуқ оқимга қарши профилактик ишлар олиб борилди
Республикамиз бўйлаб аномал совуқ ҳаво кириб келиши муносабати билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари шахсий таркиби ўртасида, вилоят ИИБ ДПМ Тиббиёт бўлими шифокорлари томонидан учрашувлар ҳамда давра суҳбатлари ташкил этилди.
Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ушбу учрашувларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, хизмат ўташ давомида ҳар хил кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, аномал совуқ оқими давомида совуқ уриши оқибатида юзага келиши мумкин бўлган оғир вазиятларда ўзларига ва фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича маърузалар ўқилиб, амалий машғулотлар орқали тушунтириш ишлари олиб борилди.