17 Январ 2023 йил 341

Сурхондарё вилоят ИИБ ДПМ Тиббиёт бўлими шифокорлари томонидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Республикамиз бўйлаб аномал совуқ ҳаво кириб келиши муносабати билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари, жумладан 7257-сон харбий қисм шахсий таркиб ўртасида вилоят ИИБ ДПМ Тиббиёт бўлими шифокори А.Абсалаев томонидан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди.

Учрашув ва давра суҳбатлари давомида мавсумий касалликлар Грипп касаллиги профилактикаси ҳамда совуқ урганда ўзларига ва фуқароларга  биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича маърузалар орқали профилактик тушунтириш ишлари ҳамда тавсиялар берилмоқда.

Text to speech