Сурхондарё туризм намойиши объектларида фаолият юритаётган йўловчи ташиш билан шуғулланувчи киракаш ва йўналишли такси ҳайдовчилари, дўкон ишчилари, хорижий ва маҳаллий туристлар билан мулоқотга киришишларида тавсиявий кўрсатмалар бериб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳудудидаги туризм намойиши объектларида фаолият юритаётган йўловчи ташиш билан шуғулланувчи киракаш ва йўналишли такси ҳайдовчилари ҳамда дўкон ишчилари билан хорижий ва маҳаллий туристлар билан мулоқотга киришишларида тавсиявий кўрсатмалар бериб борилмоқда.
Вилоят ҳудудига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга
ҳушмуомалалик билан хизмат кўрсатишлари ва уларни манзилига етказишда йўл
ҳаракати қоидаларига амал қилишлари юзасидан тегишли тушунтиришлар бериб
ўтилди.
Шунингдек, туризм намойиши объектларида фаолият юритаётган дўкон ишчиларига таъқиқланган диний адабиётларни сотмаслик, туристлар билан хушмуомалада бўлиб, нархларни асоссиз кўтармаслик, тиғли маҳсулотларни вояга етмаган ёшларга сотмаслик юзасидан профилактик огоҳлантириш ишлари олиб борилиб, туристлар билан боғлиқ бирор-бир кўнгилсиз ҳодисалар содир этилган тақдирда зудлик билан вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига маълум қилишлари юзасидан тавсиявий кўрсатмалар берилди.