“Сурхондарё тажрибаси” асосида Шўрчи тумани Тиббиёт бўлимида, Оналар ва болалар саломатлигини асрашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Аҳоли саломатлигига эътибор
деганда кўз олдимизга, аввало, оналар ва гўдаклар келади. Уларни саломатлиги
назорат қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади.
“Турмуш” кенг қамровли тезкор
профилактик тадбири доирасида, “Сурхондарё тажрибаси” асосида Шўрчи тумани
Тиббиёт бўлимида, Оналар ва болалар саломатлигини асрашга бағишланган йиғилиш ташкил
этилди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги
хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, туман Хотин-қизлар
фаоллари ва патронаж ҳамширалар иштирокидаги тадбирда оналик ва болаликни ҳимоя
қилиш, бу борада маҳалладаги хотин-қизлар ва патронаж ҳамширалар ҳамкорлигида
амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.
Оналар ва болалар ўртасида
касалликлар профилактикаси, уларни барвақт аниқлаш ва соғломлаштириш
дастурларини амалиётга жорий этиш, соғлом фарзанд туғилиши, ривожланиши бўйича
тушунтириш ишларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Тўғри овқатланиш ҳамда жисмоний фаолликни оширишни
тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ҳамда мақсадли
скрининг тадбирлари орқали касалликларнинг самарали профилактикасини олиб бориш
масаласига ҳам эътибор қаратилди.