Сурхондарё аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, назорат тадбирлари давом этмоқда
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассис ходимлари
томонидан аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида, деҳқон
бозорларида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат
тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари ҳамда
вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда
вилоятда эпизоотик барқарорликни
таъминлаш, вилоятда жойлашган деҳқон бозорларида ҳамда савдо ярмаркаларида озиқ-овқат
маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келаётган сотувчилар билан профилактик
тушунтиришлар олиб борлиб, назорат тариқасида текширув ишлари олиб борилди.
Назорат тадбири
давомида, озиқ-овақт маҳсулотларининг яроқлилик муддати тугашига яқин қолган
маҳсулотларни янгилаш чораларини кўришлари юзасидан озиқ-овқат маҳсулотлари
эгаларига огоҳлантиришлар берилди.