Сурхондарё Академик литцейида “Судга оид баллистик экспертиза назарияси ва асослари" мавзусида ўқув ва амалий машғулоти ўказилди.
Жорий йилнинг 24-феврал куни Сурхондарё вилояти ИИБ эксперт-криминалистика маркази бош эксперти майор Ф.Ш.Хасанов Сурхондарё Академик литцейининг биринчи босқич талабалари иштирокида “Баллистик экспертизаси” фанидан бугунги кундаги аҳамиятга эга бўлган “Судга оид баллистик экспертиза вазифалари ва объектлари тўғрисидаги маълумотлар, ўқотар қуроллар ва ўқ дорилар, қурол ва ўқ изларини кўздан кечириш,” мавзусида ўқув ва амалий машғулот ўказилди.
Ўқув жараёнида ёш курсантларга, хозирги кунда жиноят содир этилган жойни кўздан кечириш, ашёвий далилларни топиш, қайд этиш, олиш, қадоқлаш ва тергов органларига тақдим этиш тартиби юзасидан тушунтиришлар берилди.
Вилоятда ҳозирги кунда Эксперт-криминалистика марказида ўтказилаётган экспертиза турлари, экспертиза ўтказиш учун асослари, экспертизага тақдим этилаётган обектлар бўйича тушунчалар берилди. Жиноятларни фош этишда муҳим аҳамиятган эга бўлган қурол ва ўқ изларини кўздан кечириш, қайд қилиш ва тадқиқотлар ўтказишда баллистика экспертизасининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга эканлиги ҳақида тушунчалар берилди. Ўтказилган тадбирда талабалар тамонидан берилган саволларга мутахассис тамонидан жавоб берилди.
Сурхондарё вилояти Ахборот хизмати