14 Феврал 2023 йил
392
Сурхондарё академик лицейида "Шоҳ ва шоир ибрати" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 13-феврал куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан "Шоҳ ва шоир ибрати" шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни академик лицей директорининг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бо'йича о'ринбосари подполковник А.Ж.Нуркелдиев кириш сўзи билан очиб, Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида ма'лумотлар бериб ўтди. Шунингдек тадбирда Жарқўрғон туман маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи. У.Ибодов иштирок этиб, Бобурнинг ижод йўли ва бизга қолдирган мероси бўйича маълумот бериб ўтди. Тадбирда ўқувчилар томонидан тайёрланган шеърий ва мусиқали чиқишлар ҳамда ажойиб саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати