20 Март 2023 йил
359
Сурхондарё академик лицейида ҳашар ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йилнинг 4-мартдаги фармоишига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейида "Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" шиори остида жорий йилнинг 18-март куни кўтаринки руҳда ҳашар ташкил этилди. Ҳашарда академик лицейнинг ўқитувчи ва ишчи ҳодимлар шунингдек барча ўқувчилар иштирок этишди. Ҳашар давомида лицей ҳудудига минг донадан ортиқ мавсумий гуллар, турли хилдаги манзарали ва мевали дарахт кўчатлар экилиб, лицейнинг барча ҳудудида ободонлаштириш ишлари тўлиқ олиб борилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати