21 Май 2025 йил
715
Сурхондарё Академик лицейида учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида Академияга "Қабул-2025" олдидан Вазирлик Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Таълим муассасалари бўйича бўлими ҳамда мазкур бош бошқарманинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Мазкур йиғилишда
академик лицей ўқитувчи педагоглари, 2-босқич ўқув курси ўқувчилари ҳамда уларнинг
ота-оналари иштирок этишди.
Йиғилишда
бугунги кунда ИИВ Академиясига бўлаётган қабул жараёни, курсантлар учун яратилган
шароитлар, ташкил этилган таълим жараёни ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, ота-оналарга ҳозирда қабул жараёни билан боғлиқ бўлган турли хил коррупцион ҳолатлар тўлиқ таҳлиллар асосида тушунтирилди ва бу каби фирибгарларга ишониб, уларга жиноий шерик бўлиб қолмасликлари юзасидан огоҳлантирилиб, ИИВ Академиясида қабул жараёнлари олдидан шаффофлик таъминланганлиги таъкидланди.