12 Январ 2024 йил 899

Сурхондарё Aкадемик лицейида 14-январ–“Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан спортнинг камондан ўқ отиш тури бўйича мусобақа ташкил этилди

Президентимизнинг 2023-йил 14-декабрдаги Ф-79-сонли ҳамда ИИВнинг 2023-йил 20-декабрдаги 380-сонли Фармойиши талаблари асосида Жорий йилнинг 11-январ куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида Миллий Гвардия Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 14-январ–“Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан спортнинг тарихий турларидан бири бўлган камондан ўқ отиш тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур спорт тури ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан бир қаторда камондан отиш спортини ривожлантириш, унинг оммавийлигини оширишга ҳизмат қилади. Мусобақа якунида ўғил болалар ўртасида 1-ўринни Ш.Эрниёзов (3/23-гуруҳ), 2-ўринни Қ.Сафаров (7/23-гуруҳ), 3-ўринни Д.Чориев(2/22-гуруҳ)лар эгаллаган бўлса қизлар ўртасидаги баҳсларда фахрли 1-ўринни Т.Косарева (7/22-гуруҳ), 2-ўринни Э.Холмирзаева (3/23-гуруҳ), 3-ўринни Ш.Холмуродова (4/23-гуруҳ)лар эгаллашди. 

Text to speech