11 Январ 2024 йил 681

Сурхондарё академик лицейида 14-январ–“Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ҳаво милтиғидан ўқ отиш бўйича мусобақа ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.12.2023-йилдаги Ф-79-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 20.12.2023-йилдаги 380-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Жорий йилнинг 9-10 январ кунлари ИИВ Сурхондарё академик лицейида Мудофаага кўмаклашувчи “ВАТАНПАРВАР” ташкилоти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 32-йиллиги ҳамда 14-январ–“Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ҳаво милтиғидан ўқ отиш бўйича мусобақа ташкил этилди. Бу каби мусобақалар ўқувчиларда спортнинг техник ва амалий турларига қизиқишларини янада ортишига ҳизмат қилади. Мусобақа якунида ўғил болалар ўртасида 1-ўринни 6/23-гуруҳ ўқувчиси Ж.Ўролов, 2-ўринни 3/22-гуруҳ ўқувчиси А.Тўраев, 3-ўринни 4/23-гуруҳ ўқувчиси Б.Бобохоновлар эгаллаган бўлса қизлар ўртасидаги баҳсларда фахрли 1-ўринни 1/22-гуруҳ ўқувчиси Д.Ҳакимова эгаллади. Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва эсталик совғалари топширилди.

Text to speech