14 Июн 2024 йил 799

Сурхондарё Академик лицейи ўқувчилари ўртасида маънавий-руҳий муҳитни ўрганиш ва уларнинг шахсий сифатларини шакллантириш мақсадида семинар-тренинг машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё Академик лицейида таълим олаётган ўқувчилар жамоасида соғлом муҳитни шакллантириш ҳамда уларнинг ўқув жараёнида ва машғулотдан ташқари руҳий-эмоционал барқарорлигини сақлаш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур ташкил этилган семинар-тренинг машғулотида ўқувчи ёшларнинг психологик билим савиясини ошириш, уларнинг психологик саломатлигини таъминлаш, ўқув жараёни ва машғулотлардан ташқари вақтларда руҳий-эмоционал барқарорликни сақлаш ҳамда лицейдаги маънавий-руҳий муҳитни ўрганишга доир амалий кўникмаларни ҳосил қилишга қаратилди.

Text to speech