3 Июн 2024 йил
384
Сурхондарё академик лицейида ўқувчилар билан психокоррекцион-ривожлантирувчи тренинг ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё Академик лицейида таълим олаётган
ўқувчилар жамоасида соғлом муҳитни шакллантириш ҳамда уларнинг ўқув жараёнида
ва машғулотдан ташқари руҳий-эмоционал барқарорлигини сақлаш бўйича
семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур
ташкил этилган семинар-тренинг машғулотида ўқувчи ёшларнинг психологик билим
савиясини ошириш, уларнинг психологик саломатлигини таъминлаш, ўқув жараёни ва
машғулотлардан ташқари вақтларда руҳий-эмоционал барқарорликни сақлаш ҳамда
лицейдаги маънавий-руҳий муҳитни ўрганишга доир амалий кўникмаларни ҳосил
қилишга қаратилди.