9 Май 2025 йил 95

Сурхондарё академик лицейида ҳарбийлаштирилган эстафета мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 февралдаги “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги, “Хотира ва қадрлаш куни”га тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-65-сон қарори ҳамда ИИВнинг 2025 йил 30 апрелдаги тегишли кўрсатмасига мувофиқ, ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик руҳини ошириш, ёшлар орасида соғлом рақобат ва жамоавийликни мустаҳкамлаш мақсадида ҳарбийлаштирилган эстафета мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада лицейнинг барча гуруҳлари фаол иштирок этиб, жисмоний тайёргарлик, тезкорлик ва бирдамлик бўйича ўз маҳоратларини намоён этишди.

Якуний натижаларга кўра:

1-ўрин – 1/24-гуруҳ ўқувчилари;

2-ўрин – 3/24-гуруҳ ўқувчилари;

3-ўрин – 6/24-гуруҳ ўқувчилари.

Мусобақада фаол қатнашган гуруҳлар академик лицей раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.

Text to speech