21 Октябр 2023 йил 695

Сурхондарё Академик лицейида "Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги"га бағишланиб "Муқаддасим, мунавварим - она тилим хазинаси" деб номланган адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 20-октябр куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё Академик   лицейида "Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги"га бағишланиб  "Муқаддасим, мунавварим - она тилим хазинаси" деб номланган адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни кириш сўз билан ИИВ Сурхондарё Академик лицейи маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари подполковник А.Ж.Нуркелдиев очиб бериб, тилимизнинг тарихи, тилимизга бўлган буюк эҳтиром туйғуси ҳақида ўқувчи ёшларга ўз фикрларини билдириб ўтди. Тадбир давомида лицей ўқувчилари томонидан тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, маълумотлар, гўзал рақс ва куй-қўшиқлар ижро этилди. Тадбир сўнгида   подполковник А.Ж.Нуркелдиев сўзга чиқиб, байрам-тадбирида фаол иштирок этган ўқувчиларни фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади. Бугунги тадбир барчада катта таассурот қолдирди.

Text to speech