22 Август 2025 йил
191
Сурхон воҳасига ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар билан профилактик тарғибот ишлари олиб борилмоқда
Жорий йилнинг 5 август кунидан 5 сентябр кунига қадар мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари доирасида, Сурхондарё вилояти ҳудудига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар билан боғлиқ содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз темир йўл вокзалида тегишли профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Ўтказилаётган профилактик тадбирлар давомида, сайёҳлар томонидан шахсий нарса-буюмларига эҳтиёт бўлишлари ва белгиланган тартиб қоидаларга амал қилишлари юзасидан тегишли тушунтиришлар берилмоқда.