5 Апрел 2022 йил 406

Сурхон воҳасида илк бора ўтказилаётган лойиҳа тадбири Сариосиё туманининг “Ёшлар боғи”да бўлиб ўтди

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271–сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилоятининг сўлим ва гўзал Сариосиё туманида янги барпо этилган “Ёшлар боғи”да Сурхон воҳасида илк бора ўтказилаётган уч босқичли "Энг китобхон мактаб" лойиҳасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда, Сурхондарё вилоят ҳокими ўринбосари Илҳом Сапаров, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов, "Энг китобхон мактаб" лойиҳаси ташкилотчиси, журналист, IХ "Олтин қалам" миллий мукофоти совриндори Шуҳратжон Ахунжанов, "Дўстлик" ордени соҳибаси, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" шоира, Зулфия Мўминова, Ўзбекистон ҳамда Қорақалпоғистон Халқ артисти Женисбек Пиязовлар иштирок этди.
Мазкур тадбирда сўзга чиққанлар китоб – умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаи, инсонга ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлувчи содиқ дўст. Инсоннинг маънавий камолотини таъминлашда китоб сингари кучли қудратга эга восита йўқлиги ҳамда ушбу лойиҳа ёшларга билим олиб ўзларининг келажагига берилаётган яна бир имконият эканлигини таъкидлаб ўтишди.
"Энг китобхон мактаб" лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Сариосиё туман ҳокимлиги, "Китоб маркази-Китоб дунёси" тармоқ савдо марказлари томонидан ташкил этилган бўлиб, «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз» шиори остида "Маънавият ойлиги" доирасида бугунги кунда вилоятдаги мактабларда таълим олаётган барча ўқувчилар, шунингдек уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари учун ўзига хос китоб байрамларини ташкил этиб, ана шу тадбирлар давомида уларни сифатли ва мазмунли китоблар билан таъминлаш режалаштирилган.
Президентимиз таъкидлаганларидек: "Кимки маънавият масаласи- бу фақат Маънавият ва маърифат маркази ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг иши деб, ўйласа, хато қилади"... Демак, ушбу маънавиятни юксалтиришда барчамиз бирдек масъулиятлимиз ва бирга, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилмоғимиз лозим.

Text to speech