5 Май 2022 йил 443

Сурхон воҳаси меҳмонларни кутиб олмоқда.

Жорий йилнинг 7-8 май кунлари Бойсун туманида бўлиб ўтадиган “Бойсун баҳори” фольклор фестивалида иштирок этиб, ўзларининг санъатларини дунёга кенг тараннум этиш учун Буюк Британия ва Франциядан бир гуруҳ санъаткор ва туристлар 5 май куни вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан кутиб олинди.
Шундан сўнг, Сурхон воҳасининг миллий анъаналари ва урф-одатлари билан яқиндан таништириш мақсадида, ўзбек тўйига олиб борилди. Шу билан бирга Саньат саройида ташкил этилган миллий либослар кўргазмаси ва Археология музейига ташриф уюштирилиб, юртимиз тарихи ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech