Сумка ва бошқа нарса буюм ўғирлаган аёл қўлга олинди...
Шеробод туманида 2021 йилнинг 22 май куни, туманнинг “Баҳор” маҳалласида яшовчи, тадбиркор фаолияти билан шуғулланувчи, Ҳ.Гуласал туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 22 май куни соат 11.20 ларда, номаълум аёл киши, туманнинг Деҳқон бозорида жойлашган савдо растасида савдо қилиб турганида, темир қути эшигига илиб қўйган сумкасини ва ичида бўлган “Samsung J-2” қўл телефон аппарати ҳамда 2.000.000 (икки миллион) сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи, Т.Бахтигул содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. Бундан ташқари, Т.Бахтигул 2020 йилнинг 22 октябрь куни туманнинг “Хўжги” маҳалласида яшовчи, Т.Сарвинознинг савдо дўкони ичидаги 825.000 (саккиз юз йигирма беш минг) сўм пуллари бўлган сумкасини ўғирлаб кетганлиги аниқланган. 23 май куни Т.Бахтигулга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати