17 Май 2022 йил 365

Субсидия асосида кўп қаватли уйлардан олиб беришни вада қилган фуқаро 5 миллион сўм пулларни олаётган вақтида қўлга олинди

Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маьлумотга ҳамда Термиз шаҳар “Саховат” маҳалласида яшовчи фуқаро Н.Норсоатов (исм шарифлари ўзгартирилган) Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида, кўп қаватли уйлардан олиш мақсадида юрганида қариндоши Д.Шамсиева билан гаплашиб қолганлиги, Д.Шамсиева ўзини бир таниши борлигини ўзи ҳам кўп қаватли уй олишга хужжат қилганлиги, фуқаро Н.Норсоатов бу таклифга рози бўлиб ушбу танишини олдига борганлиги, ўзини “Турсунпўлат” деб таништирган фуқаро уй жой олиш учун қандай тартибда хужжатлар керак эканлигини айтганлиги ва ўзини юқори ловозимларда ишловчи танишлари орқали дастлабки тўлови йўқ бўлган субсидия асосида кўп қаватли уйлардан олиб беришини айтиб, хизмат хақи эвазига 5.000.000 (беш миллион) сўм миқдоридаги пулларни беришини айтганлиги ушбу пулларни олгандан сўнг, жорий  йилнинг август ойига қадар субсидия шаклида кўп қаватли уйларни олиб беришини айтиб ишонтирганлиги, шундан сўнг фуқаро Н.Қулсоатов фирибгарлар қўлига тушиб қолмаслик ҳамда  тамагирликни  мақсад қилиб, пул талаб қилаётган “Турсунпўлат” исмли фуқарога нисбатан қонуний чора кўришини сўраган.

Аризага асосан, Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, аризачи Н.Норсоатовдан “Турсунпўлат” исмли фуқаро Термиз шаҳар “Наврўз” маҳалласида жойлашган метан газ қўйиш шахобчаси ичида соат 22:50да талаб қилинган 5.000.000 (беш миллион) сўм миқдоридаги  кимёвий ишлов берилган пулларни олаётган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олиниб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йилнинг 14 май куни Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.Турсунпўлатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов харакатлари олиб борилмоқда.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмити

 

Text to speech