13 Декабр 2022 йил
336
Субсидия асосида арзон уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар пулларни ўзлаштириб кетди
Термиз шаҳрида 2022 йил 2 декабрь куни шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, 27 ноябрь куни Термиз шаҳрида яшовчи, Ж.Жамила (исм шарифлар ўзгартирилган) шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йилнинг май ойида, Шеробод туманида яшовчи, В.Шердил унинг ишончига кириб, “субсидия асосида арзон уй олиб бераман”- деб, 5000 (беш минг) АҚШ долларини олиб кетганлигини билдирган. 2 декабрь куни Б.Шердилга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати