СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ТАРТИБЛАРИ – (СОТ) бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди
Сурхондарё вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан тузилган режа-жадвал асосида август-ноябрь ойлари давомида СТАНДАРТ ОПЕРАЦИОН ТАРТИБЛАРИ – (СОТ) бўйича аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази психологлари, Ички ишлар бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Бандликка кўмаклашиш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида вилоят бўйича жами 9 та туман-шаҳарлардаги оила ва хотин-қизлар бўлимларидан 16 нафар етакчи мутахассислари ва 305 нафар хотин-қизлар фаоллари ҳамда бошқарманинг 9 нафар ходимларига семинар машғулотлари ўтказилди.
Навбатдаги ўқув машғулотлари вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан ташкил этилди. Мазкур ўқувни бошқарма бош мутахассиси И.Полвонова ўтказди. Унда бошқарма ва бўлимлардан ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари вакилларидан ташкил этилган гуруҳ иштирок этди.
Ушбу ўтказилган ўқув семинарда, оила ва хотин-қизлар ўртасида аниқланаётган муаммоларни ижобий ҳал этиш чора-тадбирлари илмий асосланган ҳолда ўрганилди.