30 Май 2022 йил 367

Спортнинг волейбол тури бўйича “Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Жорий йилнинг 30 май куни Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022-йил 23-24-феврал кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ўтказиш бўйича берган топшириғи ҳамда Ички ишлар вазирининг 2022-йил 4-май кунидаги тегишли Фармойишига мувофиқ, уюшмаган ёшлар ўртасида иқтидори ва истеъдоди бор ёшларни селекция қилиш орқали профессонал спорт жамоаларига жалб этилишини таминлаш мақсадида, Сурхондарё вилоятининг 3-сектор ҳудудидага қарашли маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида “Спортнинг волейбол тури бўйича Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа аввалида, Ички ишлар органларининг махсус техникаларининг кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтди.
Ташкил этилган ушбу мусобақада Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоилов иштирок этиб, спорт мусобақасини ўтказишдан асосий мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритиб ўтди. Шундан сўнг спортчиларга омад тилаб, турнирни “очиқ”- деб, эълон қилди.
Вилоятнинг 3 сектор ҳудудларида ўтказилган мсобақада фахрли ўринларни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган 9 та спорт жамоалари ўртасида қизғин баҳсларга бой мусобақа бўлиб ўтди.
Ўтказилган мусобақа натижасига кўра 3-ўрин Бандихон тумани, 2-ўрин Бойсун туманига насиб қилган бўлса, фахрли 1-ўрин Шерабод туманининг 3-сектори ҳудудида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар жамоаси “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири кубоги” учун Самарқанд вилоятида ўтказиладиган минтақавий спорт мусобақасида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишди.
Мусобақа сўнгида, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган барча жамоалар ва уларнинг мураббийлари ҳамда ўтказилган турли наминациялар бўйича ғолибларга Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг I, II, III даражали дипломи, медал, ғолиблик кубоги ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари, бадиий китоблар жамланмаси, спорт анжомлари билан тақдирланишди.
Тадбир якунида, санъаткорлар томонидан Она ватанни мадх этувчи куй қўшиқлар ижро этилиб, мусобақа иштирокчилари ва томошабинларнинг кўнглини ҳушнуд этишди.
Мамлакатимиз бўйлаб, уюшмаган ёшлар ўртасида ташкил қилинаётган бу каби спорт мусобақаларини ўтказишдан асосий кўзланган мақсад, энг аввало ёшлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда келажакда ушбу ёшлар жамият ва давлат тараққиёти учун хизмат қилишига қаратилгандир.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech