24 Феврал 2025 йил
785
Спортнинг волейбол тури бўйича вилоят биринчилиги учун ҳудудий саралаш мусобақалари ўтказилди.
Қизириқ туманида вилоят ички ишлар бошқармасининг спортнинг волейбол тури бўйича 15- ёшгача ёшлар ўртасида мусобақаси бўлиб ўтди.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида ўтказилган тадбирда 100 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди.
Қизиқарли ва муросасиз ўйинлар якунига кўра 3 -ўрин Музработ туман ёшлари жамоаси, 2-ўрин Қизириқ туман ёшлари жамоаси, қўлга киритган бўлса, фахрли 1-ўринни Шеробод тумани ёшлари жамоаси, эгаллади.
Қизғин беллашувда ғолиб бўлган спортчилар тумани ИИБ бошлиғи в.в.б М.Ишкараев томонидан эсталик совғалари билан тақдирланишди.