23 Апрел 2024 йил 345

Спортнинг Волейбол тури бўйича Ички ишлар вазири кубогининг Узун туман босқичи ўтказилди

Спортнинг волейбол тури бўйича Ички ишлар вазири кубоги учун ўтказилган мусобақанинг Узун туман босқичи очилишида туман ички ишлар бўлими бошлиғи О.Х.Эргашев юртимизда оммавий спорт турларини ривожлантириш борасидаги ишлар, мазкур беллашувларнинг аҳамияти ва шахс камолотидаги ўрни хусусида тўхталди.

Мустақиллик маҳалласида бўлиб ўтган мусобақада тумандаги барча маҳаллалар жамоалари иштирок этди.

Жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишни тарғиб этиш, ёшларнинг соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларини шакллантириш ва спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш орқали соғлом рақобатни йўлга қўйиш кўзда тутилган беллашув давомида ҳар бир жамоа аниқ мақсад йўлида бирлашиб, ғолиблик учун астойдил кураш олиб боришди. Бу жараёнда ёш волейболчилар куч-ғайрат ва шижоатларини намойиш этишди.

 

Йигитлар ўртасидаги натижалар қуйдагича:

1-ўрин-Оқостона

2-ўрин-Янги обод

3-ўрин-Оқостона-2

 

Қизлар ўртасидаги натижалар:

1-ўрин-Оқостона

2-ўрин-Нурафшон

3-ўрин-Ўланқул

 

Ғолибларга туман ички ишлар бўлими бошлиғининг диплом ва қимматбаҳо совғалари топширди. Эндиликда ғолиб жамоа Термиз шаҳрида ўтказиладиган навбатдаги вилоят босқичида қатнашиб, туманимиз шарафини ҳимоя қилади.

Тақдирлаш маросими сўнггида туман маданият бўлими ходимлари томонидан бадиий дастур намойиш этилди.

Text to speech