Спорт-соғлом ҳаёт гаровидир.
Бугунги кунда ўсиб
келаётган ёш авлодни, жисмонан соғлом ва маънан етук шахс бўлиб вояга етишида кенг
қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Куни кеча Термиз шаҳрида, Республикамиз
бўйлаб старт олган "Ўзбекистон республикаси Ички ишлар вазири, Ўзбекистон волебол
федерацияси раиси кубоги" мусобақасининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Қизғин жараёнларга бой тарзда бўлиб
ўтган, мусобақа ҳакамлар томонидан одилона баҳолаб борилди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси спорт
залида ўтказилган мусобақа якуний натижаларига кўра, ўғил болалар ўрсатида Термиз
шаҳар 8-сонли мактабининг ўқувчи ўғил болалар жамоаси, қиз болалар ўртасида ўтказилган
мусобақада 8-сонли мактабнинг қиз болалар жамоалари 1-ўринни эгаллаб вилоят босқичига
йўлланмани қўлга киритдилар.
Ғолиб ва
совриндорлар Термиз шаҳар ИИБ томонидан диплом, кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғалари
билан тақдирландилар