21 Март 2021 йил 679

Спорт ўйинлари қизғин баҳсларга бой ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида Наврўз байрами муносабати билан шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида лицейнинг педагог ва ишчи-хизматчи ходимлари ўртасида спортнинг волейбол ва мини футбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Академик лицейнинг аёллари ўртасида ўтказилган спортнинг волейбол тури бўйича мусобақада ишчи-хизматчи аёллардан ташкил топган "Қалдирғоч" жамоаси финалда педагог аёллардан ташкил топган "Баҳор" жамоаси устидан ғолибликни қўлга киритиб, лицей директорининг кўчма кубоги ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.
Шунингдек, академик лицейнинг эркаклари ўртасида ўтказилган спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақада "Лочин" жамоаси "Қалқон" жамоаси устидан финалда ғолибликни қўлга киритиб, лицей директорининг кўчма кубоги ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech