4 Феврал 2021 йил 1061

Спорт келажак ва соғлик гарови

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг спорт мажмуасида спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича ўтказиладиган машғулотларда 120 нафардан ортиқ уюшган ва уюшмаган ёшлар иштирокида тўгараклар 3 босқичда ўтказилиб келинмоқда.
Ушбу спорт тўгараклари ёшлар учун ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан мутлақо бепул ташкил этилган бўлиб, асосан уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини фойдали ва самарали ташкил этиш мақсадида, спорт тўгаракларига жалб қилинган.
Мазкур тўгарак аъзолари томонидан эришилган ютуқларларга келадиган бўлсак, вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходими кичик сержант Ш.Азизов ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жахон чемпиони бўлган.
Ушбу тўгарак аъзолари орасида 30 дан ортиқ Халқаро, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги совриндорлари етишиб чиққан.
Ҳозирги кунда тўгарак аъзолари жорий йилнинг 7-10 февраль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик кўришмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech