6 Сентябр 2021 йил 495

Спарк автомашинани Кобальтга алмаштиришни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Термиз туманида 2021 йил 31 июль куни Термиз шаҳрида яшовчи, Н.Шерзод туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзига тегишли Спарк русумли автомашинасини, таниши, Термиз туманида яшовчи, Қ.Салоҳиддин 2020 йил январь ойида, Кобалт русумли автомашинага алмаштириб беришини ваъда қилиб, олиб кетганлигини ва автомашинани сотиб, пулларини ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган. 27 август куни Қ.Салоҳиддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech