1 Феврал 2022 йил
496
"Сотувчи"нинг савдоси пишмади
Термиз шаҳрида вилоят ИИБ ЖҚБ ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шаҳарнинг “Сурхон соҳили” маҳалласида яшовчи Ш.Х. “Гулираъно” маҳалласи ҳудудида мижозга 550.000 сўм эвазига 0,82 гр “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида ушланди. Тадбир давомида “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Ж.М. ҳам таниши Ш.Х.га 0,93 гр “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини 300.000 сўмга сотган вақтда ушланди. Тергов давомида эса яна учта жиноят очилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати