9 Декабр 2022 йил
299
Сотилган қўйларнинг пуллари эгасига eтиб бормади
Сариосиё туманида 2022 йил 1 декабрь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳидан тушган ҳужжатларга кўра, Узун туманида яшовчи, М.Эргаш (исм шарифлар ўзгартирилган) таниши туманнинг “Шарқ юлдузи” маҳалласида яшовчи, Ч.Сардорни ишончига кириб унга тегишли бўлган 51 бош қўйларини бозорда сотиб беришини айтиб, бозорга қўйларини олиб боради ва сотиб юборади. Натижада сотилган қўйларнинг пулларини М.Чорига бермасдан ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборади. Мазкур ҳолат юзасидан 1 декабрь куни М.Эргашга нисбатдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати