17 Декабр 2020 йил 598

Сўм ва хорижий валюталарни қалбакилаштирган шахснинг қилмиши фош этилди

Қизириқ туманида 2020 йил 13 декабрь куни, туман Ички ишлар бўлими ва Миллий гвардия ходимлари томонидан, туманнинг “Истара” озиқ-овқат дехқон бозорида, шу куни тахминан соат 11.00лар чамасида, Музработ туманида яшовчи, Т.Б. бозорга озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш мақсадида келиб, 9 (тўққиз) дона 50.000 (эллик минг) сўмлик, 9 (тўққиз) дона 100.000 (юз минг) сўмлик купюьрадаги жами 1.350.000 (бир миллион уч юз эллик минг) сўм миқдоридаги қалбаки пулларни муомилага киритаётган вақтида ушланган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориш давомида, Т.Б.нинг уйидан, 125 (бир юз йигирма беш) дона 100.000 (юз минг) сўмлик, 64 (олтмиш тўрт) дона 50.000 (эллик минг) сўмлик купюьрадаги жами 15.700.000 (ўн беш миллион етти юз минг) қалбаки сўм ва 9 (тўққиз) дона 1000 (бир минг) рубль, 1 (бир) дона 2000 (икки минг) рубль ва 8 (саккиз) дона 100 (юз) рубль купюьрадаги жами 11.800 (ўн бир минг саккиз) қалбаки Россия рубллари ҳамда 1 дона “EPSON” номли рангли принтер, 1 дона “LG” номли видео система, 1 дона модем, 1 дона “VESTA” номли телевизор, 1 дона “DEFENDER” номли клавиатуралар олинган. Вилоят Эксперт-криминалистика бўлимининг 2020 йил 15 декабрь кунидаги ҳужжатларни техник криминалистик экспертиза хулосасига кўра, пул билетлари компюьтер техникаси қўлланилиб, рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги кўрсатилган. 16 декабрь куни Т.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech