16 Ноябр 2024 йил 508

Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам спорт тадбири

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида турли акциялар, спорт тадбирлари ташкил этиш яхши анъанага айланиб бормоқда.

Бугун эрта тонгдан  Музработ туман ИИБ бошлиғи бошчилигида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” юриш марафони ўтказилди.

 

Марафонда туман ИИБ ходимлари,сектор раҳбарлари, тумандаги барча корхона ва ташкилот ходимлари, туман спорт мактаби, нуронийлар жамғармаси, маҳаллаларда истиқомат қилувчи 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этишди.

 

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад: аҳоли саломатлигини таъминлаш, давлат хизматчиларини ҳамда ёшларни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш ва уларни спортга жалб қилишдан иборат.

 

Ушбу спорт тадбири туманда ҳафтанинг ҳар шанба кунлари ўтказиб борилади.

Text to speech