26 Май 2022 йил 419

Сўлим гўшадаги самимий суҳбат

Аёл қалбини аёл тушунади, дейишгани бор гап. Йўқса, бу нозик хилқат эгалари елкасига қанча юкни ортмоқласа ҳам дардини дастурхон қилмай, жимгина юраверишади.
Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи вакиллари - ММИ ва КБTД ММБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Наргиза Миржалолова ҳамда «Постда» «На посту» газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, полковник Бернора Садиковаларнинг ташрифи воҳада ИИО тизимида хизмат олиб бораётган хотин-қизларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш, улар дуч келаётган айрим муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш, уларни қийнаётган масалаларни ўрганиш учун айни муддао бўлди.
Шу мақсадда ишчи гуруҳ вакиллари Термиз туманидаги Ат-Термизий зиёратгоҳидаги боғда улар билан учрашиб, самимий суҳбат уюштиришди.
Учрашув давомида республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий марказининг Сурхондарё филиали олий тоифали врач онкологи, хирург–мамолог А.Нормўминов йиғилганларга бугунги кунда айрим аёлларда учраёган кўкрак саратони касаллиги ҳақида батафсил маълумот берди. Ушбу касалликни олдини олиш ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя этиш учун шифокор-мутахассис ўз тавсияларини ҳам айтиб ўтди.
Шундан сўнг, ишчи гуруҳ вакиллари ИИВ Сурхондарё академик лицейида бўлишди. Вилоят ички ишлар бошқармасида эса фахрий хотин-қизлар ҳамда ёш ходималар иштирокида “Уч авлод учрашуви” ҳам ўтказилди. Фахрий хотин-қизларнинг тажрибаларидан фойдаланиш, ички ишлар органларидаги ходималар фаолият самарадорлигини ошириш учун улар билан ҳамкорликни йўлга қўйишлари лозимлиги таъкидланди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech