29 Декабр 2020 йил
872
Соғлом ҳаёт билан ҳамнафасмиз
Оммавий спорт билан шуғулланиш бугун кўпчилик учун кундалик одатга айланяпти. Айниқса, беш минг қадам юриш марафонларининг ўтказилиши, ёш ўғил-қизларимизни спортга, умуман соғлом турмуш тарзига бўлган муносабатини ўзгартирди.
Сурхондарё ИИВ академик лицейи ўқувчилари ҳам бундай ташаббусни қўллаб-қувватлашмоқда. Бугун таълим масканида "Соғлом ҳаёт сари 5 000 қадам" шиори остида ўтказилган спорт соғломлаштириш ва жисмоний тайёргарлик машғулотларида ҳам ўқувчилар фаол иштирок этишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати