Соғлигингизга бефарқ бўлманг-карантин қоидаларига қатъий амал қилинг!
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 17 апрель кунидаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича” Республика махсус комиссиясининг 69-сонли йиғилиш баёни ҳамда Ички ишлар вазирининг 2021 йил 27 март кунидаги “Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатларининг олдини олиш ва санитария-эпидемологик барқарорликни таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши ижроси талабларини бажариш мақсадида, дунёда тобора авж олиб бораётган вируснинг юртимизда барҳам топтириш мақсадида, Сурхондарё вилояти ҳудудида ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан, туризм намойиш объектлари ва уларга туташ худудларида карантин қоидаларига қаъий риоя этилиши борасида, Сурхандарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда “Термиз Археология музейи” ва “Санъат саройи” ҳудудларига ташриф буюрган маҳаллий ва хорижий меҳмонларнинг ҳар бирига вилоятимиз туристик салоҳиятига эга жойлари ҳақида маълумот беришлари билан биргаликда, карантин қоидаларига қатъий амал қилиш талаблари қўйилиб, жамоат жойларида ва намойиш объектларига ташриф буюрганларида албатта антисептик воситалардан фойдаланишлари, тиббий ниқобда бўлишлари шартлиги тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, карантин қоидаларига риоя этилишига бефарқ бўлган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 54-моддаси 1-қисмида (жамоат жойларида карантин қоидаларига зид равишда тиббий ниқобсиз юриш) асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли жазо чоралари кўрилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати