Содир этилган ўғирликни мактаб ўқувчиси содир этган экан
Узун туманида 2021 йил 16 июнь куни ҳисобга олинган туманнинг “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи, Б.Муҳлиёнинг яшаш уйи ётоқхонасидан жами 90.204.238 (тўқсон миллион икки юз икки юз ўттиз саккиз) сўмлик 34 (ўттиз тўрт) турдаги 135 (бир юз ўттиз беш) грамм бўлган турли хилдаги тилло тақинчоқлари ўғирлиги бўйича ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини туманнинг “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи мактаб ўқувчиси, Х.Аваз содир этганлиги аниқланиб, ушланган ва ундан ашёвий далил олинган.
Вояга етмаган Х.Аваз содир этган ўғирлик жинояти учун қонунда белгиланган тартибда жазосини олади. Лекин унга таълим тарбия бераётган ўқитувчиси, вояга етказаётган ота-онаси Х.Авазни назоратсиз қолдириши оқибатида, тўғри йўлдан адашишига сабаб бўлди. Бунга ота-онаси билан ўқитувчиси ўзларини “айбдор”- дея, ҳис қилармикан?
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати