4 Май 2021 йил
563
Собиқ жангчи Рўзи бобо
Навқирон йигитлик онларини Ватан ҳимояси йўлида жанггоҳларда ўтказган пиру бадавлат отахон Рўзи бобо Абдуллаев Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги нишонланаётган айни кунларда 97 баҳорни қаршиламоқда.
Бугун ушбу собиқ жангчи хонадонига Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицей ўқувчи ва устозлари ташриф буюришиб, отахон билан дилдан суҳбат қилинди. Отахон суҳбат давомида, ўз бошидан ўтган уруш йиллари ҳақида сўзлаб бериб, ҳозирги тинч ва доруломон кунларнинг қадрига етиб юриш борасидаги ўз ўгитлари билан ўртоқлашди.
Қарийб юз ёшга яқинлашган бўлсада, меҳнатни севадиган собиқ жангчи Р.Абдуллаевнинг тетик ҳолати сўнмаслигини тилаб қоламиз.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати