29 Март 2021 йил 525

Синглисини алдаб, пул олган фирибгар

Шўрчи туманида 2021 йилнинг 26 февраль куни Жарқўрғон тумани “Сурхон соҳили” маҳалласида яшовчи, М.Қ. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2018 йил октябрь ойида, шу туманда яшовчи, акаси, А.Б. унга ёғ маҳсулотларининг савдоси билан шуғулланиб, фойдасидан ҳар ойга 9 000 000 (тўққиз миллион) сўмдан бериб туришини ваъда қилиб жами 137 000 000 (бир юз ўттиз етти миллион) сўм пулларни яшаш уйида олиб, берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган. 20 март куни ўз синглисидан узоқ вақтдан буён фирибгарлик йўли билан олган пулларини қайтариб бермасдан келаётган А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech