1 Август 2023 йил
369
Шўрчида жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Шўрчи туманида 2023 йил 17 июл куни соат 16-00 ларда, туманнинг “Кўклам” маҳалласида жойлашган давлат идорасига кириш жойида, шу туманда яшовчи, 1972 йилда туғилган Ж.Акмал (исм шарифлар ўзгартирилган) туманнинг бошқа бир маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган Р.Арслон билан ўзаро тортишиб қолиб, жамиятда юриш туриш қоидасини менсимасдан, уни қўли билан танасининг турли жойларига уриб, унга тан жароҳати етказади. Ҳолат юзасидан 26 июл куни Ж.Акмалга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати