30 Май 2023 йил 397

Шўрчида илгари ўғрилик жиноятини содир қилган шахс такрор жиноятга қўл урди

2023 йил 1 май куни Шўрчи тумани “Ободон” маҳалласида яшовчи, Д.Жўрабек (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 28 апрел куни туманнинг “Наврўз” маҳалласида жойлашган спорт залидан нархи 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) сўмлик 1 дона “NOT -12” русумли телефони ва унинг орқа ғилофига сақлаш мақсадида қўйилган 300 (уч юз) АҚШ доллар пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирлик жиноятини шу туманда яшовчи, илгари ҳам ўғрилик жиноятини содир қилиб суднинг қора курсисига ўтириб, ўзига тўғри хулоса чиқармаган Б.Сардор содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 6 май куни Б.Сардорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech