9 Декабр 2022 йил
345
Шўрчида безорилик қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Шўрчи туманида 2022 йил 4 декабр куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, 28 ноябр куни соат 16.00ларда, туманнинг “Наврўз” маҳалласи ҳудудида жойлашган ошхонада, шу маҳаллада яшовчи, Л.Латиф (исм шарифлар ўзгартирилган) ва қўшни маҳалласида яшовчи, И.Асқарлар жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларини дуч келган жойларига уришиб, тан жароҳати етказишган. 4 декабр куни Л.Латиф ва И.Асқарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати