25 Ноябр 2021 йил 782

Шўрчи туманида, Сурхондарё вилояти ИИБ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Маълумки, Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, ҳар бир фуқаронинг тинч ва осуда ҳаёт кечиришини таъминлаш, самародорли хизмат олиб боришида ички ишлар органларида яратилган моддий-техник базасини янада такомилаштириш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш, ажратилган автотехника, замонавий қурол аслаҳа ҳамда алоқа воситалари кундалик хизмат фаолиятимизда ўз самарасини кўрсатмоқда.
Шулардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 2021-2022 ўқув йили режаси асосида қўшинларни жанговар шайлигини ошириш амалий ва назарий билимларини синовдан ўтказишда уларда кўникмаларни шакллантириш борасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси масъулари раҳбарлигида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг махсус жанговар бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги ҳамда Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорликда Шўрчи тумани аҳоли яшаш пунктлари хавфсизлигини таъминлаш режасига асосан махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўқув машғулотни давомида:
Шўрчи тумани ИИБ мажлислар залида, ҳамкорликдаги тезкор-штаб раҳбарлигида йиғилиш ўтказилиб, йиғилиш қатнашчиларига махсус-тактик ўқув машғулотни ўтказиш тартиби, мақсади, ўқув саволлари бўйича тушунтиришлар берилиб ҳамда белгиланган ўқув нуқталарига малакали раҳбарлар тайинлаб, ўқув машғулотини самарали ўтказилишини таъминлаш тўғрисида кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ўқув машғулотини ўтказиш тартиби бўйича, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Жанубий оператив қўмондонлиги, Сурхондарё вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, Сурхондарё вилояти ИИБ соҳавий хизматлари ҳамда Шўрчи тумани ИИБ бошлиғи ва қолган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Йиғилишдан сўнг, ўқув машғулотга жалб этилган барча шахсий таркиб йиғилиб уларга машғулот давомида тартиб интизомга, шахсий ва техник хавфсизлигига риоя қилишлари, фуқаролар билан ҳушмуомалада бўлишлари ва қўйилган вазифаларни ситқидилдан бажаришлари тўғрисида йўриқнома берилди.
Ўтказилган машғулотларни асосий мавзуси Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани аҳоли яшаш пунктлари хавфсизлигини таъминлаш" режасига асосан тезкор тадбирлар олиб бориш, "Гаровга олинган фуқароларни озод қилиш ва қуролланган жиноятчиларни қўлга олиш" ва "Портлаш хавфи бўлган предметларни зарарсизлантириш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатлар” режаларига мувофиқ белгиланди.
Ушбу махсус-тактик ўқув машғулотларни ўтказишнинг асосий мақсадлари Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари аҳолининг тинч ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ва уларнинг жанговар бўлинмалари билан ҳамкорликни ўрнатиш, доимий равишда ахборот алмашинувини янада мустаҳкамлаш, билим кўникмаси ва тажрибаларини янада ошириш ҳамда ҳар бир ходим ва ҳарбий хизматчилар томонидан ўз хизмат вазифасини аъло даражада бажарилишига эришишлиги кўзда тутилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech