Шўрчи туманида “Оқила аёллар” фаолиятининг йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилишда, Шўрчи тумани “Оқила аёллар” ҳаракати раиси ва унинг фаол аъзолари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 8-августдаги “Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 437-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан 2023-йилги иш режаси ишлаб чиқилиб, ҳаракат аъзоларига етказилди.
“Оқила аёллар” ҳаракати аъзоларини тумандаги 53 та маҳаллага бириктириб, иш самарадорлигини ошириш, мазкур жараёнда 2022-йил давомида салбий кўрсаткичи юқори бўлган маҳаллаларга ҳаракатнинг ҳар бир аъзоси иштирокида оилалардаги ажрим ҳолатлари, нотинч-ноқобил оилаларнинг ижтимоий-маънавий муҳитини соғломлаштириш юзасидан келишиб, ишни тўғри ва сифатли ташкил қилиш белгилаб олинди.