25 Январ 2023 йил 366

Шўрчи туманида 2022 йил давомида ички ишлар ходимлари  томонидан амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник И.Кетмонов ҳузурида Шўрчи тумани ИИБ шахсий таркиби томонидан ўтган 2022 йилнинг 12 ойи давомида, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчилликлар муҳокама қилинди.

Ўтказилган мазкур йиғилиш танқидий руҳда бўлиб, хизмат давомида хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимлар интизомий жазога тортилди.

шунингдек, иш фаолияти давомида юқори кўрсатгичларга эришган, ходимлар орасида хизмат интизоми ва касбий фаолияти билан ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари раҳбарият томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Йиғилиш давомида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Иқболиддин Кетмонов томонидан шахсий таркиб эътиборига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023-йил 20-январ кунидаги 10-сонли қарори мазмун моҳияти тушунтирилиб, ушбу қарор асосида қабул қилинган Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси талабларига ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари амал қилиши, фуқаролар билан ишлашда ушбу кодекс қоидаларига сўзсиз амал қилиш лозимлиги бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech