28 Декабр 2022 йил 649

Шўрчи тумани ҳудудида ҳам байрамолди назорат, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди

Барча ҳудудлар каби Шўрчи туманида ҳам 3-сектор раҳбари, вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.Исмоилов бошчилигида “Янги йил” ҳамда “Президент арчаси” байрам тадбирлари давомида намунали жамоат хавфсизлигини таъминлаш, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, истеъмол бозорларида, байрам ярмаркаларида нарх-навони сунъий равишда ошириш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида чора-тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, 27 декабр куни туман сектор раҳбарлари, мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, туман ҳудудида “Янги йил” байрами тадбири давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Шундан сўнг, “Боботоғ” маҳалласи ҳудудида жойлашган марказий деҳқон бозори ҳудудида ўтказилаётган “Янги йил” савдо ярмаркасида ташкиллаштирилган гўшт маҳсулотлари, балиқ, озиқ-овқат, мева-сабзавот маҳсулотларни арзонлаштирилган нархларда сотилаётганлиги ўрганиб чиқилди.

Ҳудудий ички ишлар, солиқ идоралари, бозор маъмурияти ва бошқа масъул ташкилот раҳбарларига сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини сотилишига йўл қўймаслик, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, байрам ярмаркаларида нарх-навони сунъий равишда ошириш ҳолатларини олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиши тушунтирилди.

Шунингдек, марказий деҳқон бозори ҳудудида “Янги йил” савдо ярмаркасида тухум, мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларни арзонлаштирилган нархларда, санитария гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда сотилаётганлиги кўздан кечирилди.

Марказий деҳқон бозори ҳудудида “Янги йил” савдо ярмаркасига ташриф буюрган фуқаролар билан ҳам суҳбатлашилди, уларнинг бозор ҳудудида ташкиллаштирилган савдо ярмаркасидаги нарх-наво, ижтимоий муаммолари юзасидан таклиф ва фикрлари эшитилди.

Ўрганишлар давомида, сотувчилар учун етарли шароитлар яратилмаганлиги, озиқ-овқат бозорининг қурилиш лойиҳаси тасдиқланмаганлиги сабабли тўхтаб қолганлиги, сотувчилар йўлакларда савдо қилаётганлиги, автотураргоҳ жойи ҳам тартибсиз савдо-сотиқ жойи сифатида фойдаланилаётганлиги, автомашиналар тартибсиз жойлаштирилганлиги аниқланди. 

“Боботоғ” махалалси ҳудудида жойлашган “Шўрчи Шакаркўл” МЧЖга қарашли “Асил диёр савдо” мажмуасида ҳам харид қилиш ниятида келган аҳолининг фикрлари тингланди. Бир йўла у ердаги мижозлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишилди. Сотувчиларга ҳам харидорларга муомала-муносабати, нархлар бўйича айрим масалалар бўйича тушунтириш берилди.

Ҳудуддаги “Шўрчи Нуробод” МЧЖга қарашли савдо комплексининг шарт-шароитлари ҳам эътибордан четда қолмайди. Афсуски, савдо комплексида бозордаги тадбиркорлар билан билан ташвиқот ишлари олиб борилмаганлиги сабабли бўшаб ётибди.

“Боботоғ” маҳалласи ҳудудида  марказий деҳқон бозори жойлашган. Аҳолининг асосий қисми шу ердан маҳсулот харид қилишади. Ушбу бозор ва унинг ён-атрофларини ободонлаштириш мақсадида, туман ободонлаштириш бўлими ишчи ходимларига тегишли кўрсатма берилиб, белгиланган ҳудуд тозаланиб ободонлаштирилди.

Ободонлаштириш ишлари “Наврўз” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Чароғон боғи” марказий хиёбонига ўрнатилган “Янги йил” арчасининг ён-атрофида ҳам олиб борилди. Айтиш керакки, мазкур маҳаллада ҳам маблағ ажратилмаганлиги сабабли тиббиёт бирлашмаси ҳудуди ободонлаштирилмагани, қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари тўхтаб қолган. Ишчи гуруҳ ташаббуси билан Тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлимининг ён атрофлари тозаланиб, 150 метр ҳудудга шағал ётқизилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга туманнинг М-41 автомобил йўлининг ён атрофлари, туманнинг марказий кўчаларидаги ташкилот ва савдо дўконларининг ён атрофлари тозаланиб, чиқиндилар олиб чиқилди.

Сир эмас, электр, газ ва сув таъминотида узилишлар рўй бермоқда. Бунинг оқибатида аҳоли орасида юзага келаётган норозилик кайфиятини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг жорий йил 7 декабрдаги топшириғига (04-3095-сон) асосан, ташкил этилган тезкор штаб ишчи гуруҳи аъзолари билан сухбатлашилиб уларга тегишли топшириқлар берилди.

“Янги 2022 йил” байрам тадбири ўтказиладиган Наврўз маҳалласида жойлашган “Чароғон” истироҳат боғида ўрнатилган Янги йил арчаси ўрганиб чиқилиб масъулларга тегишли кўрсатма ва йўриқнома ўтказилди.

Байрам тадбири ўтказиладиган ҳудудда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун 133 нафар куч-воситалари сафарбар этилди. Шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган, республика даражасида ечимини кутаётган муаммолар юзасидан ҳам таклифлар олинди. 

Ҳозирда  Шўрчи тумани ҳудудида, “Янги йил” байрами тадбири давомида намунали жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган вазифалар ижроси давом эттирилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech