Шўрчи тумани Тиббиёт касб-ҳунар коллежида фирибгарликка қарши курашиш масаласида профилактик тарғибот тадбири ўтказилди
Ҳозирда жамиятимизда кўп учраётган ва тенденцияси ортиб бораётган фирибгарлик жиноятларини олдини олиш мақсадида Тергов бошқармаси ва қуйи бўлинмалари томонидан тегишли чора тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳудудларда профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Шўрчи тумани Тиббиёт касб-ҳунар коллежида ташкил этилган тадбирда бугунги кунда ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятлар, мазкур турдаги жиноятларни содир этилишига сабаб бўлаётган омиллар ва усуллари муҳокама қилинди.
Тадбирда иштирок этган Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник И.Кетмонов ўз сўзида вилоят ҳудудида содир этилаётган мазкур турдаги жиноятчиликни тахлил қилиб, фирибгарлик ва ахборот тизимидан шу жумладан, ахборот технологиялардан фойдаланиб содир этилган жиноятлар йилдан йилга ошир бораётганлигини таъкидлаб, бу каби жиноятларни содир этилиши сабабларини ва уларга имкон яратаётган шароитларни аниқлаш, бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда фуқароларни жабрланувчига айланиш хавфини камайтириш борасида тавсиялар бериб ўтди.